Бир қиз хафа бўлиб ўтирса, дугона ундан сўрабди:— Нима бўлди? Нега хомуш ўтирибсан?— Севган йигитим менга “Биз бошқа учраша олмаймиз. Сени бошқа севмайман!” деб ёзилган смс юборди.— Вой дугонажой... Ёмон бўпти-ку...— Бунга эмас, иккинчи смс ига хафаман!— Яна нима деб ёзибди?— Иккинчи смсда “Узр, сенга эмас эди. Адашиб юборибман” деса бўладими!? (© https://latifa.uz/show/13167)